Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХТВ: Ўқитувчиларнинг иссиқхоналар ўрнатишга мажбурлангани ўз тасдиғини топмади
Халқ таълими вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Хива туманидаги 15-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларига туман ҳокимлиги босими остида мактаб директори томонидан иссиқхоналарни мажбурий тарзда ўрнатилаётганлиги ҳақидаги маълумот ўрганиб чиқилди.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мактаб педагог ходимлари ва ишчилари орасида мамлакатда томорқалардан самарали фойдаланиш ва банкларнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланган ҳолда уйда парранда, товуқ, қуён боқиш, иссиқхоналар қуришнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилган.
15-сонли умумтаълим мактаби ходимлари билан суҳбатда уларни ҳеч ким мажбурий тарзда иссиқхона сотиб олишга ундамаганлиги аниқланган.
Мактаб директорига мазкур масала бўйича хорижлик журналистлар қўнғироқ қилган ва мажбурий иссиқхона ўрнатиш ҳолати йўқлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакат раҳбари томонидан қўйилган вазифалардан бири ўқитувчиларни мажбурий обуна ва меҳнатга жалб этишни тўхтатишдир.
Халқ таълими вазирлиги тизимда фаолият юритувчи ходимларни турли мажбурий тадбирларга жалб этилганда http://ustozovozi.uzedu.uz/ тизими орқали вазирликка ёки маҳаллий прокуратура органларига мурожаат қилишларини сўраган.
Мавзуга оид
17:51 / 12.06.2026
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Қарши ҳокими ўринбосари жазоланди
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026