Ўзбекистон | 08:38 / 30.04.2019
34930
1 дақиқада ўқилади

Қайси ОТМ дипломлари имтиҳонсиз тан олинади?

Фото: PhotoXpress

Хорижий давлатларда берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилишнинг янги тартиби 2019 йил 1 мартдан бошлаб жорий қилинди. У президентнинг 16.01.2019 йилдаги ПҚ-4119-сон қарори билан тасдиқланган, деб ёзади Norma.

Хусусан, халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган фуқаролар учун таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади ва нострификация қилинади.

Quacquarelli Symonds World University Rankings 2019 йил рейтинги билан бу ерда танишиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид