Жаҳон | 16:28 / 30.04.2019
23554
1 дақиқада ўқилади

Тула яқинида пичоқланган ўзбек аёли Россия фуқароси бўлган

Фото: Видеодан кадр

Аввал хабар берилганидек, 28 апрель куни Тула областининг Узловая шаҳридаги «Пятерочка» супермаркетида россиялик 34 ёшли Андрей.К 33 ёшли Умида исмли кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказган. Аёл касалхонада ҳаётдан кўз юмган. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг аниқлашича, жабрланган аёл 1986 йилда туғилган асли ўзбекистонлик, аммо ҳозирга қадар Россия фуқаролигида бўлган Умида Зураевна Эгамуротова бўлган. Жиноятчи қўлга олинган. 

Ўзбекистон Республикаси  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Умида Эгамуротованинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этган. Шунингдек, марҳума Россия Федерацияси фуқароси бўлишига қарамасдан, ватандош сифатида ташкилий масалаларда керакли амалий ёрдамини кўрсатишга тайёр эканлигини билдиради.

Мавзуга оид