МРБнинг собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилмоқчи бўлганини тан олди
Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Жерри Ли Хитойга махфий маълумотларни етказишга уринганига иқрор бўлди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги баёнотида маълум қилинди.
"Мен ХХР ҳукуматига бериш мақсадида ахборот йиғиш учун тил бириктирганман", - деди Ли Виржиния штати шарқий судида.
Тергов маълумотларига кўра, Гонконгнинг 54 ёшли фуқароси катта пул эвазига Хитой сўраган маълумотларни тўплаган ва сақлаган. АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан суҳбатда ўз даромадлари ва сафарлари тўғрисида ёлғон маълумот берган.
The Washington Post газетасининг ёзишича, разведка Ли МРБнинг Хитойдаги барча манбаларини ошкор қилган, "уларнинг айримлари ўлдирилган" деб ҳисобламоқда.
Адлия вазирлигининг билдиришича, Ли МРБда 13 йил ишлаган ва 2007 йилда бошқармани тарк этган. У шунингдек, АҚШ армияси ветерани ҳамдир.
Мавзуга оид
11:30 / 21.12.2024
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
19:29 / 20.12.2024
Reuters: Байден администрацияси Украинага охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда
13:43 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича АҚШ билан музокаралари расман якунланди
22:32 / 18.12.2024