Жаҳон | 22:42 / 03.05.2019
30932
1 дақиқада ўқилади

Истанбулда Туркиядаги энг катта масжид очилди 

Истанбулда 3 май Туркиядаги энг катта жомеъ масжид – Büyük Çamlıca Camisi очилиши маросими бўлиб ўтди. 

Маросимда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, турли давлатлардан диний арбоблар ва расмий шахслар иштирок этган.  

Масжиднинг баландлиги 72 метр бўлиб, у Туркиянинг энг йирик шаҳри Истанбулда яшовчи миллатлар сонини ифодалайди. 

Масжид гумбази ичида 16 та турк давлати шарафига Аллоҳнинг 16 исми битилган. Масжидда 11 минг квадрат метр майдонни эгалловчи музей ва 3,5 минг квадрат метр майдонда кутубхона жойлашган.

Янги масжид Истанбулнинг янги рамзларидан бирига айланиши кутилмоқда.

63 минг кишини ўз бағрига сиғдира олувчи масжиднинг қурилиши 2013 йилда бошланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид