10:33 / 03.05.2019
11082

«Реал» Азарнинг трансферини қачон эълон қилиши маълум бўлди

Фото: AFP/Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Эден Азарнинг «Реал»га ўтиши – ҳал бўлган иш, деб ёзмоқда Marca.

Лондон клуби барча мусобақалардаги иштирокини якунлагач, бу ҳақда расман эълон қилинади. Ҳозирги вақтда «Челси» ички чемпионатда Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашмоқда ва Европа Лигаси финалига чиқиши мумкин. Агар жамоа «Айнтрахт» тўсиғидан ўтолмаса, Азарнинг трансфери Англия Премьер-Лигасида сўнгги тур ўйинлари якунлангач, яъни 12 май куни эълон қилиниши мумкин.

Ҳозирча «Реал» ва «Челси» ўртасидаги ечилмаган ягона масала – футболчининг трансфер қийматидир. «Кўклар» бельгиялик учун 140 миллион евро талаб қилмоқдалар.

Top