00:05 / 04.05.2019
25577

Абу-Даби полицияси навбатдаги қимматбаҳо машинага эга бўлди  

Фото: motor1.com

Полиция машиналари кўпинча етарлича оддий машиналар бўлиб, бироқ Австралияда Honda Civic Type R, Японияда Nissan GT-R ва Италияда Ferrari 458 Spyder каби бир нечта истиснолар мавжуд. Аммо БААда бу борада вазият умуман ўзгача.

Абу-Даби ва БААнинг яна иккита йирик мегаполиси полицияси қимматбаҳо машиналар ҳайдаш имконига эга ва бундай машиналардан бири Lykan HyperSport ҳисобланади.

Ливан фирмаси томонидан яратилган автомобил “Форсаж 7” фильмидан эсингизда қолган бўлиши мумкин, айнан шу машина фильмда баланд бинолар орасида сакраб юради. Машинанинг номи афсонавий жонзот шарафига қўйилган. HyperSport’дан ҳаммаси бўлиб 7 дона ишлаб чиқарилган ва уларнинг биридан Абу-Даби полициясида фойдаланилмоқда. 

HyperSport’нинг техник кўрсаткичлари ҳайратлантирмай қўймайди. У 3,7 литрли 740 от кучига эга мотор ва 7 поғонали  автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Ушбу куч қурилмаси 1400 кг оғирликка эга гиперкарга 100 км/соат тезликка 2,8 сонияда эришишга имкон беради. Машинанинг 395 км/соатгача етувчи максимал тезлиги ва 3,4 млн долларлик нархи уни тарихдаги энг қимматбаҳо ва тез юрувчи полиция автомобилларидан бири қилади.

Top