14:33 / 04.05.2019
8635

Фуқароларни 298 000 долларга алдаб кетган шахс ушланди - ИИВ

Иллюстратив фото

2019 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан ҳужжатлар тўплами тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, 2018 йил март ойида Самарқанд дарвоза тор кўчасида яшовчи Х.У. уйида танишлари - Тошкент вилоятида яшовчи З.А., И.А. ва Тошкент шаҳрида яшовчи Х.А.га ўзини Сергели туманида жойлашган, катта миқдорда пул айланмаси бўлган корхонанинг раҳбари эканлигини айтиб, агарда улар ҳам фойда олишни хоҳласа 100 минг АҚШ долларидан ҳисса қўшишса, таъсисчи қилиб расмийлаштиришини ва ҳар ойда 20 000 АҚШ доллари миқдорида фойда олишларини айтган.

Сўнг 2018 йилнинг март-апрель ойларида Х.У. икки нафар танишидан 100 мингдан, яна биридан 98 минг, умумий 298 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни алдов йўли билан олиб, ўзининг эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.У. қўлга олинган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Top