Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
MAN Auto-Uzbekistan Афғонистонга техника экспорт қилди
Фото: Ўзавтосаноат
JV MAN Auto-Uzbekistan компанияси Афғонистонга биринчи экспортни амалга оширди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” хабар бермоқда.
Харидлар бўйича миллий идора Кобул ҳокимлигига MAN CLA автосамосвали ва MAN CLA сув ташувчи автоцистерналарни топширди ва техникалар аллақачон тўлиқ қувват билан муваффақиятли ишлатилмоқда.
Бугунги кунда JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ ҚК Қозоғистон, Тожикистон, Грузия, Озарбойжон, Украинага техника экспорт қилмоқда. Компания амалий муносабатларни ривожлантиришда ва етказиб бериладиган маҳсулот ассортиментини кенгайтиришда давом этади.
JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК ҳозирда Ўзбекистон автомобиль тармоғининг энг устувор лойиҳаларидан бири саналади. Компаниянинг асосий йўналиши Ўзбекистон ва қўшни Марказий Осиё мамлакатлари бозорлари учун MAN тижорий юк машиналарини ишлаб чиқариш ва сотишдан иборат.
Мавзуга оид
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
00:22 / 06.04.2026
Покистон қуролли кучлари чегара постини эгаллашга уринган афғон аскарларини йўқ қилди
21:22 / 03.04.2026