Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда ўзбекистонлик уч ёшли гўдак ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин ҳудудида ўзбекистонлик гўдак автоҳалокат оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“2019 йилнинг 2 май куни мамлакатимизнинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига 2015 йил 16 декабрда туғилган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси Э.Ш.нинг ўлимига олиб келган автоҳалокат ҳақида маълумот келди”, дейилади хабарда.
Маълумотга кўра, фожиали воқеа 2 май куни соат 12.45 да Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин ҳудудида содир бўлган. Э.Ш. грин-картага эга бўлган ота-онаси билан АҚШга келган.
“Консуллик-ҳуқуқий департаменти ЙТҲда ҳалок бўлган гўдакнинг ота-онасига ва яқинларига таъзия билдиради ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхона консуллик округидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда (+1 212) 230-1341, 754-7403, 838-9812 телефон рақамлари ёки [email protected] электрон манзили орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
20:10 / 18.04.2026
Бухорода маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
18:42 / 13.04.2026