Жамият | 20:53 / 05.05.2019
23725
2 дақиқада ўқилади

KUN.UZ барчани муқаддас ой – Рамазон кириб келгани билан муборакбод этади!

Сезяпсизми, бугун ҳавонинг таровати ўзгача...

Сезяпсизми, бугун юртдошларимизнинг, ўзбекистонлик мўъмин-мусулмонларнинг тадориги бошқача...

Бугун фазилатли ой – Рамазон кириб келди. Бу ойни ўзбекистонлик мўъмин-мусулмонлар ҳам ўзгача шукуҳ ва хурсандчилик билан ўтказишади. Масжидларимизда Қуръон тиловатлари бўлади, эзгулик ва саховат ила ёрдамга муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатилади. Бу ойда инсонларнинг бир-бирларига меҳр-муруввати жуда кўп бўлади.

Зеро, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Одам боласининг ҳар бир яхши амалига ортиғи билан мукофот берилади. Бир яхшиликка ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб берилиши мумкин. Аллоҳ айтадики: илло, рўза бундан мустаснодир. Чунки рўза Мен учун ва унга Ўзим ажр бераман. Рўзадор Мени деб шаҳвати ва таомидан воз кечади. Рўзадорга икки марта шодлик бор. Бири ифторлик чоғида, иккинчиси Роббисига йўлиққан чоғда...». (Бухорий ва Муслим), деб марҳамат қилганлар.

Азизлар, кириб келаётган мана шундай улуғ кунлар, улуғ дақиқалар барчамизга қутлуғ бўлсин. KUN.UZ таҳририяти барча мўъмин-мусулмонларни муқаддас ой бўлмиш – Рамазони шариф билан муборакбод этади. Барчамизнинг ҳар бир кунимиз хайрли, фазилатли ва барокатли бўлсин!

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид