Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эрон соҳилларига авиаташувчи кема ва бомбардимончилар жўнатмоқда
АҚШ Эрон соҳиллари томон авиаташувчи кема ва бомбардимончи самолётлар жўнатмоқда ҳамда Эрон АҚШ ва унинг иттифоқдошлари манфаатига раҳна солса, унга қарши куч ишлатишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон айтиб ўтди.
“Бир қатор хавотирли аломатлар ва огоҳлантиришларга жавобан АҚШ Эрон тузумига АҚШ ёки унинг иттифоқдошлари манфаатларига ҳар қандай тажовуз қақшатқич куч билан қаршиланиши ҳақида аниқ ва бехато сигнал жўнатиш учун АҚШ марказий қўмондонлиги минтақасида (Яқин Шарқда) “Авраам Линкольн” авиаташувчи гуруҳи ва бомбардимончилар тезкор гуруҳини жойлаштирмоқда”, деб айтилган Болтон баёнотида.
“АҚШ Эрон тузуми билан урушга интилмаяпти, бироқ биз хоҳ Эроннинг воситачилари, Ислом инқилоби соқчилари корпуси ёки Эроннинг мунтазам кучлари бўлсин, ҳар қандай ҳужумга жавоб беришга тўлиқ тайёрмиз”, дейилган баёнотда.
Эрон АҚШ томонидан санкцияларнинг кучайтирилишига жавобан Ҳурмуз бўғозини тўсиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026