Жамият | 12:11 / 06.05.2019
12881
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда йирик ўғрилик содир этган шахслар қўлга олинди

2019 йил 3 май куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 30 апрель куни номаълум шахслар уйига девор ошиб ўтиш йўли орқали кириб, хонасидан 2 000 АҚШ доллари, 35 млн. сўм пули ва умумий қиймати 10 млн. сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Кўчкак” маҳалласида яшовчи М.Х. ва И.Н. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид