Жаҳон | 18:55 / 06.05.2019
11474
2 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Ҳарри ва Меган Маркл оиласида биринчи фарзанд дунёга келди

Британия шаҳзодаси Ҳарри ва унинг рафиқаси, Сассекск герцогиняси Меган оиласида биринчи фарзанд туғилди. Бу ҳақдаги хабар жуфтликнинг Instagram-аккаунтида пайдо бўлган.

Маълум қилинишича, оилада 6 май куни ўғил бола чақалоқ туғилган. Унинг вазни 3,3 килограммни ташкил этган.

У энди граф Дамбартон мақомини олади ва британ тахти учун даъвогарлар рўйхатида еттинчи ўринда, у буваси — шаҳзода Чарльз, амакиси — шаҳзода Уильям, унинг фарзандлари — шаҳзода Жорж, малика Шарлотта ва шаҳзода Луи, отаси — шаҳзода Ҳарридан кейин.

Янги туғилган чақалоқ ҳозирча шаҳзода аталмайди, у британ фуқаролигини олади, шу билан биргаликда онаси АҚШ фуқароси экани ҳисобга олинса, Америка фуқаролигига даъво қилиши мумкин.

Шаҳзода Ҳарри туғруқ вақтида рафиқасининг ёнида бўлган. Айни вақтда Меган Маркл ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Кўп эҳтимол билан болага қарашда Меганнинг онаси — Дория Рэгланд ёрдам бериши кутилмоқда.У кейинги вақтларда Лос-Анжелесда болага қараш курсларига қатнаётганди.

Мавзуга оид