Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда толиблар ҳужуми натижасида камида 40 киши ҳалок бўлди
Фото: AFP 2019 / Wakil Kohsar
Афғонистоннинг бир нечта вилоятида “Толибон” ҳаракати ҳужумлари оқибатида ўтган тўрт кун ичида камида 40 киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар бермоқда.
"Охирги тўрт кун ичида толиблар тинч аҳоли орасида қатор қурбонлар бўлишига сабабчидир. Улар ичида аёллар ва болалар бор", - дейилади агентликнинг куч тузилмасидаги манбасига таяниб берган хабарида.
Khaama Press агентлигининг қайд этишича, Хост вилоятида беш киши, Боғлон вилоятида ҳам беш киши қурбон бўлган. Ғилминд вилоятида тўрт киши ва Нангархор вилоятида олти киши яраланган.Фарёб вилоятида уч киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган. Ҳиротда эса етти киши ҳалок бўлган, етти киши жароҳатланган. Ғор вилоятида эса қурбонлар сони 20 кишини ташкил этган.
Мавзуга оид
23:16 / 06.01.2026
Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланишига чеклов жорий этилмади – ТИВ
08:55 / 30.12.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам етказди
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025