Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Россиядан 464 та Т-90С танкини сотиб олишни режалаштирмоқда
Ҳиндистон армияси Покистон билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кучайтириш учун қуролланишга 464 та Т-90С “Бхишма” танкини олмоқчи. Бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа мажмуасидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Economic Times нашри маълум қилди.
134,5 млрд рупийга (2 млрд доллар) баҳоланаётган танклар қуролланишга 2022 йилдан 2026 йилгача туради. 64 та танкдан иборат илк партия 30-40 ой ичида етказилиши мумкин Ҳозирда Ҳиндистон армиясида 1070 та шундай танк бор.
Маълум қилинишича, Ҳиндистон қўшниси ўз қуролланишини модернизация қилиши фонида ўз қуролли кучларини кучайтирмоқда. Покистон ҳам Россиядан шундай 360 та танк сотиб олишни муҳокама қилмоқда.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар февралда Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида ҳарбийлар автоколоннасига ҳужумдан кейин кескинлашган. Ўшанда террорчи портловчи моддалар билан юкланган автомобилда ҳарбийлар кетаётган автобусга бориб урилган. Теракт оқибатида 45 киши ҳалок бўлган.
Ҳиндистон кучлари бунга жавобан Покистон ҳудудидаги террорчилар лагерини бомбардимон қилган. Шундан кейин Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари ўртасида ҳаво жанги юз берган.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026