Жамият | 09:05 / 09.05.2019
6325
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 73 ёшли фуқарони таёқ билан жароҳатлаган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида 2019 йил 6 май куни Косон туманида яшовчи 46 ёшли Х.Б. Шўрсой дала майдонида ўзаро жанжал оқибатида Косон туманида яшовчи 73 ёшли Ҳ.М.нинг бошига таёқ билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Ҳ.М. касалхонага ётқизилган. Х.Б. қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид