Фан-техника | 14:14 / 09.05.2019
23471
1 дақиқада ўқилади

Японияда мамлакатдаги энг тезюрар поезд намойиш этилди

Фото: AFP 2019 / Jiji Press

Японияда соатига 360 километргача тезликда ҳаракатланадиган Alfa-X тезюрар поезди намойиш этилди, деб хабар берди "Иомиури" газетаси.

Газетанинг ёзишича, у Япониядаги энг тезюрар поезд бўлади. 

JR East темирйўл компанияси Alfa-X поездини Сэндай ва Син-Аомори станциялари ўртасида синов режимида йўлга қўяди.

2030 йилга келиб бундай поездлар Хонсю ва Хоккайдо оролларининг шимоли-шарқий қисмлари ўртасида ҳаракатлана бошлайди.

 

Мавзуга оид