Жаҳон | 17:37 / 10.05.2019
11919
1 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этди

Фото: AP

Эрон АҚШ билан музокара ўтказиш ниятида эмас, деб маълум қилди Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони ўринбосари Ядулла Жавоний Tasnim агентлигига.

"Америкаликлар ҳарбий босим ёрдамида Теҳронни музокара столига тортмоқчи, аммо биз Вашингтон билан музокара ўтказмаймиз ва америкаликлар бизга қарши ҳарбий ҳаракат ўтказишга жазм қила олишмайди", - дея иқтибос келтиради агентлик унинг сўзларидан.

У шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг санкциялар ёрдамида Эронни музокараларга мажбурлашга уриниши ҳам муваффақиятсиз бўлишини айтди.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео президент Дональд Трамп келишувга эришиш учун Эрон етакчилари билан учрашмоқчи эканлигини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид