Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда филларни экспорт қилишга рухсат берилди
Таиланд савдо вазирлиги ва миллий парклар департаментининг қўшма буйруғи билан мамлакатдан филларни ҳамда "филлар билан боғлиқ маҳсулотларни" экспорт қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда "Тхаи Рат" газетаси хабар қилди.
Буйруққа мувофиқ, илмий ва дипломатик мақсадлар учун филларни ҳамда "филлар билан боғлиқ маҳсулотларнинг" чекланган экспортига рухсат берилади. Рухсат мамлакат парламентига кўриб чиқиш учун тақдим этилган филлар экспорти тўғрисидаги қонун қабул қилингунича амал қилади.
Таиландда 2009 йилда филларни экспорт қилишга тақиқ қўйилганди.
XX аср бошларида Таиландда 100 мингдан ортиқ хонаки фил бўлган. Ҳозирда мамлакат киносаноати, ўрмон саноати ва бошқа соҳаларда 3,5 мингга яқин хонаки филлардан фойдаланилади. Ёввойи филлар сони эса мингтадан ошмайди.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026