Жамият | 09:17 / 11.05.2019
46333
1 дақиқада ўқилади

ИИВ Фарғонадаги қотиллик бўйича маълумот берди

2019 йил 8 май куни Фарғона шаҳрида икки фуқаро ўртасида жанжал юз берган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, шу шаҳарда яшовчи 51 ёшли А.К. Орият кўчаси олдида ўзаро жанжал оқибатида таниши 43 ёшли А.Э.га пичоқ билан жароҳат етказган.

ИИВ хабарига кўра, натижада А.Э. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. А.К. ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид