Ўзбекистон | 09:15 / 11.05.2019
4665
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон - Хитой маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 10 май куни Тошкент шаҳрида консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича Ўзбекистон – Хитой маслаҳатлашувларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди.

Хитой Халқ Республикаси ТИВ Консуллик департаменти директори Суй Аймин Хитой делегациясига раҳбарлик қилди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Делегациялар консуллик-ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини, жумладан Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Консуллик шартномасини амалга оширишнинг боришини, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари учун виза олиш жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим лойиҳасини, Ўзбекистонда Хитой виза марказини очиш истиқболларини ҳамда бир-бирларининг ҳудудларида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.

Маслаҳатлашувлар чоғида консуллик-ҳуқуқий соҳадаги келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Мавзуга оид