09:30 / 13.05.2019
12980

Фирибгарлик йўли билан 100 000 доллар олган шахс ушланди

2019 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманда тадбир ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада шу туманнинг М.Юсуф кўчасида яшовчи Ғ.К., Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи М.М.га Паркент тумани Бойқозон қўрғонида жойлашган 195 гектар ер майдонини ўз танишлари ёрдамида туман ҳокимлигидан ижара шартномаси тузиш орқали унинг ихтиёрига ўтказиб беришини ваъда қилиб, ундан жами 100 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан Мирзо Улуғбек туманида олган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top