Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳоким қарорини бекор қилди

Фото: 123RF
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 12-моддасида Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини амалга оширишни ёки муайян товарлар ишлаб чиқаришини ман этиши, фаолиятига аралашиши тақиқланиши белгиланган, деб хабар қилмоқда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати.
Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган суғурта компанияларнинг филиаллари фаолиятига тўсқинлик қилинаётганлиги тўғрисида Суғурта компанияларнинг бош офислари жумладан, «UNIVERSAL SUG’URTA», «ALFA INVEST» акционерлик суғурта компаниялари томонидан Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилинган.
Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида 2019 йилнинг 7 февралида ўтказилган видео-селектор йиғилиш баёнига асосан вилоятда суғурта фаолияти билан фақатгина Сурхондарё вилоятида рўйхатдан ўтказилган суғурта компаниялари фаолият юритиши қатъий кўрсатиб ўтилган ҳамда вилоятнинг тегишли бошқарув ва назорат қилувчи давлат органларига топшириқлар берилган.
Суғурта компанияларининг мурожаати асосида мазкур ҳолат Қўмита қошида ташкил қилинган Махсус комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб Сурхондарё вилоят ҳокимлигига нисбатан тегишли иш қўзғатилган. Ҳокимлик томонидан қонунчиликка зид равишда суғурта компанияларига топшириқ берилганлиги тан олинган.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Махсус комиссияси томонидан Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг юқорида тилга олинган йиғилиш баёни қарори топшириқларини бекор қилиш, қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилган.
Натижада ҳокимлик томонидан аввал қабул қилинган йиғилиш қарорининг тегишли бандлари бекор қилиниб, бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги 2019 йилнинг 8 май куни расмий равишда Қўмитага маълум қилган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин
Ўзбекистон | 09:57
-
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди
Жаҳон | 09:54
-
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида
Иқтисодиёт | 09:02
Мавзуга оид

19:06 / 03.06.2025
Қатлдан қочганлар: мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг шов-шувли қамоқдан қочиш иши

19:09 / 30.05.2025
Сариосиё аэропорти 30 йилдан сўнг фаолиятини тиклади

11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди

09:12 / 22.05.2025