Ўзбекистон | 12:33 / 14.05.2019
25488
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қарийб бир йилдан бери Россияга автомобиль экспорт қилмаяпти

Фото: Андрей Гордеев / Ведомости

Ravon Россияда қаторасига 11 ойдан бери автомобиль сотмаяпти, бундан Европа бизнеси уюшмаси маълумотлари дарак беради.

2019 йилнинг апрелида компания битта дона ҳам автомобиль сотмади, сабаби улар сотувда йўқ. Таққослаш учун, 2018 йил апрель ойида 576 дона машина сотилган, 2018 йил январь-апрель ойларида - 4676 дона автомобиль.

Ҳозирда компаниянинг бозордаги улуши 0%ни ташкил қилади. Бу Ravon охирги марта Россияда 2018 йилнинг май ойида автомобиль сотганлиги билан изоҳланади. Ўшанда улар Россиядаги аксарият дилерлик марказларидан ғойиб бўлди.

Ўзбекистон 2018 йил ўрталарида автомобиль экспортини тўхтатди. Йил охирига келиб, «Ўзавтосаноат» ташқи бозорлардаги вазиятни ўрганиш учун бир партия автомобиллар жўнатилгани тўғрисида хабар берди. Кейинчалик, кўплаб мамлакатларга экспорт тикланди, бироқ анъанавий тарзда асосий бозорлардан бири ҳисобланган Россия бўйича ишлар тўхтаб қолди.

Мавзуга оид