Жамият | 11:22 / 17.05.2019
13354
2 дақиқада ўқилади

Мажбурий чипта сотиш: ХТВ яна бир ҳолат бўйича маълумот берди

Фото: KUN.UZ

Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда сўз устаси Ғайрат Аҳмедовнинг Фарғона вилояти, Данғара туманида жорий йилнинг 10 майдаги концерт дастурига халқ таълими муассасалари педагогларига 10000 сўмдан мажбурий чипта сотилганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Ўрганиш жараёнида Данғара тумани халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш шўъбаси раҳбари У.Х. шахсий манфаатини кўзлаб 10 май куни туман маданият бўлимида концерт дастури ташкилотчилари билан келишиб, туман халқ таълими бўлимига қарашли 40 та таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига 200 дона концерт чиптасини 10000 сўмдан мажбурий равишда тарқатганлиги аниқланган.

Данғара тумани халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан халқ таълими бўлими маънавий-маърифий тарбия ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш шўъбаси раҳбари У.Х. ўз лавозим вазифасини суиистеъмол қилганлиги, раҳбариятни огоҳлантирмасдан ўзбошимчалик билан ҳаракат қилганлиги учун лавозимидан озод этиш бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

Бундан олдин, Қашқадарёда концертга чиптани мажбурлаб сотган мактаб директори лавозимидан озод этилганди.

Мавзуга оид