Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мажбурий чипта сотиш: ХТВ яна бир ҳолат бўйича маълумот берди
Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда сўз устаси Ғайрат Аҳмедовнинг Фарғона вилояти, Данғара туманида жорий йилнинг 10 майдаги концерт дастурига халқ таълими муассасалари педагогларига 10000 сўмдан мажбурий чипта сотилганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.
Ўрганиш жараёнида Данғара тумани халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш шўъбаси раҳбари У.Х. шахсий манфаатини кўзлаб 10 май куни туман маданият бўлимида концерт дастури ташкилотчилари билан келишиб, туман халқ таълими бўлимига қарашли 40 та таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига 200 дона концерт чиптасини 10000 сўмдан мажбурий равишда тарқатганлиги аниқланган.
Данғара тумани халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан халқ таълими бўлими маънавий-маърифий тарбия ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш шўъбаси раҳбари У.Х. ўз лавозим вазифасини суиистеъмол қилганлиги, раҳбариятни огоҳлантирмасдан ўзбошимчалик билан ҳаракат қилганлиги учун лавозимидан озод этиш бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.
Бундан олдин, Қашқадарёда концертга чиптани мажбурлаб сотган мактаб директори лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
15:35 / 16.05.2026
“Саёҳатчи кўп, темирйўл эса битта” – чипта етишмовчилигига қачон барҳам берилади?
21:24 / 10.04.2026
АҚШ элчихонаси ЖЧ-2026 чиптаси эгалари учун виза суҳбатига ёзилиш тартибини эълон қилди
14:11 / 19.01.2026
Silk Avia 1 февралдан маҳаллий йўналишлар бўйича чипталар нархини оширади
17:43 / 19.12.2025