Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласи бўйича музокаралар ўтказди
2019 йилнинг 13-16 май кунлари Бишкек шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси делимитацияси масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлаш бўйича таклифлар муҳокама қилинди, дейилади ТИВ хабарида.
Учрашувда давлатлараро чегаранинг айрим участкаларида қўшма дала ишларини ўтказиш бўйича келишувга эришилган.
Музокаралар якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси делегациялари раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Канибек Ботобаев тегишли протоколни имзоладилар.
Навбатдаги учрашувни Ўзбекистон ҳудудида ўтказиш режалаштирилди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026