08:44 / 17.05.2019
22530

Сирдарёда 2та юк машинаси тўқнашди, ҳалок бўлганлар бор

Иллюстратив фото

2019 йил 15 май куни соат 02:40ларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшаган 19 ёшли Б.Б. бошқарувидаги “Газель” русумли юк автомашинасини Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда светофорнинг қизил чироғига тўхтаб турган фуқаро Ш.Х. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Газель” юк автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси 19 ёшли Б.К. касалхонада вафот этганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top