Жаҳон | 22:14 / 18.05.2019
5665
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

17 май куни Душанбе шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги юқори даражали конференция ишида қатнашаётган Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний билан учрашди.

Вазирлар икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг динамикасини ва ижобий якунларини мамнуният билан эътироф этдилар.

Икки давлат ташқи ишлар вазирлари турли тармоқлардаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, хусусан Ўзбекистоннинг Афғонистонда йирик инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги таклифларини муҳокама қилдилар.

“Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари афғон можаросини ҳал этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар ва Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш борасидаги сиёсий жараёнга қатъий содиқ эканликларини тасдиқладилар”, дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга оид