Ўзбекистон | 13:47 / 18.05.2019
15271
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазири: Ҳокимликнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш керак

Фото: Халқаро пресс-клуб

Халқаро пресс-клуб сессияда Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти муҳокама қилинмоқда.

ЎзА хабарига кўра, унда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг таъкидлашича, эндиликда ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида Савдо саноат-палатасидан ҳам вакил бўлади.

Сессияда тадбиркорларга ер ажратиш бўйича муаммолар ҳам кўтарилди.

– Ер ажратишда бюрократик тўсиқлар бор. Вилоятларда ҳокимликлар ерни аукционга чиқармаяпти. Ҳужжатлар стол устида қолиб кетяпти. Ҳокимликнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш керак. Шу сабабли Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда, – дейди адлия вазири Русланбек Давлетов.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид