Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида тўрт нафар ўзбекистонлик жароҳат олди
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2019 йилнинг 19 май куни тахминан соат 18:00да Манғистау вилояти «Бейнеу-Тажен» автомагистралининг 82-километрида ичида 7 та одам, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жойлашган «Лада Ларгус» енгил автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ЙТҲ оқибатида воқеа жойида Туркия фуқароси вафот этди, қолганлар Бейнеу туман касалхонасига жойлаштирилди.
Айни пайтда Ўзбекистон фуқароси Бобомурод Бозорбоевич Аширов, (15.08.1991 й.да туғилган) мазкур тиббий муассасанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда, қолган жароҳатланганларга, жумладан Ўзбекистон фуқароларига (Дурдимурод Бозорбоевич Аширов, 17.01.1990 й.да туғилган, Каримбой Йўлдошевич Шавхумов, 02.02.1980 й.да туғилган, Хайитмурод Отажонович Гошаров, 30.06.1984 й.да туғилган) касалхонадан рухсат берилди.
Бейнеу тумани полиция бўлими томонидан мазкур масала ўрганилмоқда. Жароҳатланган ҳамюртларга амалий кўмак бериш, жумладан Б.Ашировга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун элчихона Манғистау вилояти ва Бейнеу тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатган.
Айни пайтда фуқароларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026