Жаҳон | 09:23 / 20.05.2019
12406
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ компаниялари Хитойни тарк этаётганини айтди 

Фото: Alex Brandon / AP

АҚШ президенти Дональд Трамп у томонидан Хитой маҳсулотларига киритилган божлар АҚШ компанияларининг Хитойни тарк этишига олиб келаётганини айтди.

У Fox News телеканалига интервьюда Хитойдан олиб кирилувчи товарларга бож тўловларининг оширилиши турли компанияларни ўз ишлаб чиқаришини Хитойдан Вьетнам ва Осиёнинг бошқа давлатларига кўчиришга ундаётганини айтган. Трампнинг таъкидлашича, бундай бўлишида хитойликларнинг ўзи айбдор. 

АҚШ президентининг айтишича, АҚШ ва Хитойда савдо келишувининг яхши варианти бор эди, бироқ Пекинда барчасини ўзгартиришга қарор қилинди. “Мен шунда “ОК, унда биз божларни оширамиз, деб айтдим”, деб таъкидлаб ўтди Трамп.

АҚШ президенти шунингдек собиқ вице-президент Жо Байденни Хитой бўйича позицияси учун танқид қилган. “У Хитой бизга рақобатчи эмаслигини айтган. Хитой эса жуда кучли рақобатчи. Улар бутун дунёни эгаллаб олмоқчилар”, деб айтган Трамп.

Вашингтон 10 майдан АҚШга олиб кирилувчи Хитой товарларига бож қийматини 10 фоиздан 25 фоизгача оширди. Хитой бунга жавобан АҚШдан олиб кирилувчи, умумий қиймати 60 млрд долларлик маҳсулотларга 1 июндан бож қийматлари оширилишини эълон қилди. 

Мавзуга оид