Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадор Ассанж учун олти йилда қанча пул сарфлаганини маълум қилди
Жулиан Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қарийб олти йил истиқомат қилиши мамлакат учун қарийб 800 минг долларга тушган. Бу ҳақда Эквадор бош назорат бошқармаси маълум қилди.
Апрель ойида Эквадор ташқи ишлар вазири Хосе Валенсия 2012-2018 йиллар давомида мамлакат Ассанж хавфсизлиги учун 5,817 миллион доллар сарфлаганини маълум қилганди.
Эквадорнинг Comercio газетаси маълум қилишича, давлат Ассанж учун 795 минг 372 доллар сарфлаган, бунга унинг кийим-кечагини ювиш, егулик билан таъминлаш ва тиббий хизматлар ҳам киради. Бундан ташқари, алоқа воситалари учун тўлов, хизматчилар иш ҳақлари, яшаш хонасини таъмирлаш харажатлари ҳам ушбу суммага киритилган.
Жулиан Ассанж 2012 йил июндан буён Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшаб келаётганди. 2019 йил 11 апрелда у Лондон полицияси томонидан элчихона биносида қўлга олинди.
Мавзуга оид
21:31 / 10.11.2025
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
11:42 / 08.11.2025
Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади
09:19 / 08.10.2025
Эквадорда намойишчилар президент кортежига ҳужум қилди
13:35 / 14.04.2025