Фан-техника | 08:08 / 21.05.2019
5150
1 дақиқада ўқилади

Huawei’га АҚШда вақтинчалик ишлашга рухсат берилди

Фото: Getty Images

АҚШ савдо вазирлиги Хитойнинг Huawei компаниясига АҚШда ишлашга вақтинчалик рухсатнома берди. Бу рухсатнома мавжуд тармоқларни қўллаб-қувватлаш ва гаджетлар дастурий таъминотини янгилашга имкон беради. 

Рухсатномани нафақат Huawei, балки унинг назоратидаги 68 компания ҳам олган. У 90 кун, яъни 19 августгача амал қилади. 

Компанияларга тармоқлар, қурилмалар ва мобил гаджетларнинг ишини қўллаб-қувватлашга, ўз қурилмалари дастурий таъминотини янгилашга рухсат берилган.

Бундан ташқари, Huawei’га АҚШда товарлар сотиб олишга чекловлар бекор қилинади.

Шу тариқа, АҚШ ҳукумати аввалроқ Хитой компаниясига киритган чекловларни вақтинчалик бекор қилди. Бу эса Huawei мижозларининг ишига путур етмаслик учун шароитлар яратишга имкон беради. 

Аввалроқ АҚШ савдо вазирлиги президент Дональд Трамп “ахборот технологияларига хавф мавжудлиги сабабли” миллий фавқулодда вазият тартибини киритгач, Huawei’ни қора рўйхатга киритганди.

Мавзуга оид