Ўзбекистон | 16:59 / 22.05.2019
12761
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қирғизистондан цемент етказиб берилишини қайта тиклади

Фото: 24.kg

Ўзбекистон қўшни Қирғизистондан цемент етказиб берилишини қайта тиклади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

«Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ҳамда идоралари музокаралари якунига кўра, 2019 йил 22 май куни Қирғизистондан Ўзбекистонга цемент етказиб бериш қайта тикланди», - дейилади мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 21 май куни депутат Азамат Арапбаев Жогорғу Кенешнинг иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича қўмитаси йиғилишида Ўзбекистон томони Қирғизистондан цемент киритмаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат жанубида кўплаб цемент заводлари экспорт учун ишламоқда.

«Улар барча маҳсулотини бозоримизда сота олмайди, агар шундай давом этса, корхоналарнинг иши тўхтаб қолади. Сизлар ушбу чекловнинг жорий этилишига нима сабаб эканини билишингиз керак. Бу ерда фақат аҳмоқона тақиқ кузатилмоқда: «Киритмайман, бўлди», - дея таъкидлаб ўтди у.

Депутатнинг фикрича, Иқтисодиёт вазирлиги ва бош вазир бу саволга жавоб бериши керак.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид