09:06 / 23.05.2019
12234

Ўзбекистон Марказий банки Tenge Bank’га лицензия берди

Фото: Arnapress.kz

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Қозоғистоннинг Tenge Bank акциядорлик тижорат банкига банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Halyk Ўзбекистонда филиал очиш ниятида эканини маълум қилган биринчи Қозоғистон банки бўлди. Тошкент шаҳрида молиявий ташкилотнинг шўъбаси - Tenge Bank фаолият кўрсатади.

Halyk Bank Россия, Қирғизистон, Грузия ва Тожикистонда шўъбаларга эга. Ўзбекистон бозорига кириш банк учун ривожланиш стратегиясининг мантиқий давоми бўлди. Шунингдек, Halyk Bank Ўзбекистонда ўз филиалига эга бўлган Қозоғистоннинг биринчи банкига айланди. 

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 28та тижорат банки фаолият кўрсатмоқда. Иккинчи даражали банкларнинг жами активлари - 194,6 трлн сўм ёки жорий курс бўйича 24,1 млрд доллар. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2017 йилда 249,1 трлн сўмни - 30,7 млрд долларни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ўзбекистонда фақат бешта банк хорижий капитал иштирокида ишламоқда: «Савдогар», Hamkorbank, Ziraat Bank Uzbekistan, Эроннинг «Садерат» ва KDB Bank Uzbekistan.

 

Top