Жамият | 23:03 / 24.05.2019
4981
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яқин орадаги масжидларни қидирувчи дастур ишга туширилди 

Ўзбекистонда зиёрат туризми учун қулай шароитлар яратиш ва мусулмон сайёҳларнинг юртимизда бекаму-кўст саёҳат қилишлари мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Android операцион тизими учун белгиланган жойда масжидларни топишга ёрдам берувчи Masjid Finder мобил дастури ишга туширилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Айни вақтда дастур синов режимида ишламоқда ва Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги 721 масжид ҳақида геотехник маълумотларни сақлайди.

Яқин келажакда дастурга Ўзбекистондаги барча масжидлар ҳақида маълумотлар қўшилади ҳамда уларда таҳоратхоналар борлиги, масжиднинг ҳолати ҳақида маълумотлар бериш ва шу каби қўшимча хизматлар жорий қилинади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид