Жамият | 17:43 / 25.05.2019
6525
1 дақиқада ўқилади

Маиший техникаларни ўғирлаб кетган аёл қўлга олинди

Иллюстратив фото

Шу йил 5 май куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи 49 ёшли У.И.нинг Миробод тумани Чимкент кўчасидаги хонадонига калит танлаш йўли билан кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс у ердан бир қатор маиший техника буюмларини ўғирлаб кетгани юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган вилояти Чортоқ тумани Гулшан қишлоғида яшовчи 23 ёшли М.О. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид