Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мегаполислардаги ҳаёт соғлиққа қандай таъсир кўрсатади?
Катта шаҳардаги ҳаёт жуда зарарли деб бир овоздан маъқуллаш мушкул. Бироқ факт фактлигича қолади: ҳозирда тобора кўпроқ одамлар шовқинли, газларга тўла мегаполислардан қишлоққа кўчиб ўтишни афзал кўришмоқда. Шаҳардаги экология соғлиққа қандай таъсир кўрсатишига ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз.
Ифлос ҳаво
2015 йилдаёқ олимлар ифлосланган ҳаво туфайли ҳар йили 3 миллионга яқин одам вафот этишини айтишган. Агар вазиятга таъсир кўрсатилмаса, 2050 йилга келиб бу кўрсаткич йилига 6 миллион кишига етади. Ифлосланган ҳаво сабабли юзага келадиган касалликлар орасида қуруқ кўз синдроми, қандли диабет ва ўпка касалликлари ривожланиши эҳтимолини айтиб ўтиш мумкин.
Дераза ортидаги шовқин ва ёруғлик
Дераза ортидаги шовқин ва ёруғлик ғазаб ва асабийликни уйғотади. Энг аввало ушбу икки омил уйқунинг сифати ва давомийлигига таъсир қилади. Қанча кам ухласак, эндокрин ва метаболик касалликлар юзага келиши эҳтимоли ортади. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 85 дБ дан ортиқ шовқин ақлий бузилишлар ва эшитишнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин экан. Масалан, Лондон метросининг айрим жойларида шовқин 105 дБ гача боради.
Зўриқиш
Тадқиқотлар катта шаҳарлар аҳолиси учун хавотирли бузилишлар эҳтимоли 21 фоизга ортиқ эканини айтишади. Бундан ташқари, шизофрения ривожланиши эҳтимоли 2 мартага ортади. Бу шаҳар аҳолисининг қишлоқ аҳолисига қараганда катта даражадаги зўриқишга эгалиги билан боғлиқ. Масалан, айрим тадқиқот натижаларига кўра, вақт ўтиши билан шаҳарликларнинг зўриқишга мойиллиги ортади, шу тариқа сурункали зўриқиш пайдо бўлади. Умуман олганда, бари у қадар ёмон эмас. Ҳатто камдан-кам амалга ошириладиган сайрлар, спорт билан шуғулланиш ҳам шаҳарликлар ҳолатини анча яхшилайди.
Метро
Метро — тез ва қулай транспорт тури. Бироқ катта шаҳарларда у зарарли жиҳатларга эга. Масалан, Вашингтон университети олимларининг фикрига кўра, ҳар куни узоқ масофани босиб ишга борадиган кишилар юрак, онкология ва қандли диабет касалликларига мойил бўлишади. Умуман олганда, бу ерости транспортининг ягона салбий жиҳати эмас. Вагон ва эскалаторларда қанчалик кўп микроблар билан алоқа қилишимизни тасаввур этиш мушкул. Бироқ хавотирланишга шошилманг. Ер остида бўлиш вақтида шиллиқ қаватларга тегмасликнинг ўзи етарли. Ундан кейин эса қўлларни дезинфекция қилиш кифоя.
Сиз ҳам катта шаҳарда яшайсизми? Ёки шаҳар чеккасида?
Мавзуга оид
07:44 / 13.02.2026
Шаҳарлар тахти кимга ўтади? 50 та мегаполиснинг 75 йиллик пойгаси
07:46 / 12.02.2026
Космосдаги биринчи мегаполис: SpaceX амалий босқичга ўтмоқда
07:38 / 27.12.2025
Шаҳарлар кенгайяпти: 2025 йилда энг йирик мегаполислар рейтинги
18:18 / 12.11.2024