Light | 19:11 / 26.05.2019
148745
2 дақиқада ўқилади

Қуёш ҳақида 7 факт

Фото: Flickr

· Қуёшни чироқ сингари ўчириб қўйиш имкони бўлса ва бу имкониятдан фойдаланилса, бир ҳафта ичида Ердаги ҳарорат -18 даражага, бир йил ичида эса -75 даражага тушади ва жон сақлаш мумкин бўлмай қолади;

· Қуёш борган сари иссиқроқ ва ёрқинроқ бўлиб бормоқда. Вақтлар ўтиб у ўн марта ёрқинлашиши мумкин. Фақат бунинг учун тахминан миллиард йил керак;

· Қуёш массасининг 72 фоизи водород ва 26 фоизи гелийдан иборат. Қолгани арзимас миқдордаги бошқа элементлардир. Ҳар сонияда 700 миллион (!) тонна водород ёниб, гелийга айланади;

· Қуёш катта миқдордаги энергия манбаи бўлиши билан бирга улкан массага ҳам эга. Унинг оғирлиги Қуёш тизимининг 99 фоизини ташкил қилади;

· Шундай сайёралар ва уларнинг йўлдошлари борки, уларнинг айрим қисмларига қуёш нурлари узлуксиз тушиб туради, яъни ўша ҳудудларда тун бўлмайди;

· Ҳисоб-китобларга кўра, Қуёш ўзининг ўрта ёшини яшамоқда. Астрономлар маълумотларига қараганда бу юлдуз пайдо бўлганига 4,5 миллиард йил бўлган ва яна тахминан 5 миллиард йилдан кейин у ёниб битиб, аввал қизил гигантга, кейин оқ карлик юлдузга айланади;

· Агар инсоният Қуёш энергиясини ишлаб чиқаришни истаса, ҳар сонияда 100 миллиард тонна динамит портлатиб туриши лозим ва бунга ақл бовар қилмайди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид