Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бағдод АҚШ ва Эрон ўртасидаги инқирозда воситачилик қилишни таклиф қилди
Ироқ ўзининг икки муҳим иттифоқдоши – АҚШ ва Эрон ўртасидаги инқирозни тартибга солишда воситачилик қилишни таклиф қилди.
“Биз ёрдам бериш ва воситачилик қилишга ҳаракат қилмоқдамиз”, деб айтган Ироқ ташқи ишлар вазири Муҳаммад Али ал-Ҳаким эронлик ҳамкасби Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашувда.
Ал-Ҳакимнинг таъкидлашича, Бағдод мақбул ечимга эришиш устида ишлайди. Унинг айтишича, Ироқ Вашингтон томонидан қабул қилинаётган бир томонлама қадамларга қарши.
Зариф ўз навбатида Эрон “ўзининг матонати ва кучи туфайли хоҳ иқтисодий, хоҳ ҳарбий уруш бўлсин, қаршилик кўрсата олади”. У, шунингдек Эрон ва Форс кўрфазидаги давлатлар ўртасида ўзаро ҳужум қилмаслик битимини тузишга чақирган.
Таъкидлаш жоиз, охирги вақтда Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар таранглашган.
Мавзуга оид
23:17 / 15.04.2026
Пентагон Кубага қарши ҳарбий операцияга тайёргарликни бошлади – ОАВ
21:59 / 15.04.2026
АҚШ Ҳўрмуз бўғози қамалини давом эттирса, Эрон учта денгизни ёпиш билан таҳдид қилди
20:51 / 15.04.2026
TIME журнали 2026 йилнинг энг нуфузли 100 кишисини эълон қилди
19:52 / 15.04.2026