Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Дамас»га яширилган катта миқдордаги видеокассеталар аниқланди
Божхона ходимлари товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Т.А “Дамас” русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, машинанинг салон қисмида қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга ноқонуний йўллар орқали олиб кирилган хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 9 475 дона видеокассеталар борлиги аниқланди.
Ашёвий далил сифатида олиб қўйилган товар моддий бойликларнинг умумий миқдори 142 миллион сўмни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:34
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026