Ўзбекистон | 12:31 / 27.05.2019
39378
1 дақиқада ўқилади

Пахтачи тумани ҳокими ўзгарди

Халқ депутатлари Пахтачи туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди ва туманда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ҳолатга танқидий баҳо берди.

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Шу вақтга қадар туман ҳокими бўлган Воҳид Санақулович Раҳимов лавозимидан озод этилди. 2018 йил февраль ойидан буён Самарқанд вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Музаффар Яздонкулович Ҳамдамов Пахтачи туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Музаффар Ҳамдамов 1980 йил Самарқанд туманида туғилган бўлиб, аввал вилоятда молия ва иқтисод соҳасида турли вазифаларда фаолият юритган. 2017-2018 йилларда вилоят ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Воҳид Раҳимов Пахтачи тумани ҳокими вазифасида 2017 йил 19 августдан ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид