16:56 / 28.05.2019
6050

Шифо ўрнига зиёни бўлган дорилар тўхтатиб қолинди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланганлигига қарамай, почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари учраяпти.           

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаро М.Л. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда божхона декларациясида кўрсатилмаган, таркибида “Бротизолам” психотроп моддаси мавжуд бўлган 10 дона “Bondormin” номли дори воситаси борлиги фош этилди.

Шунингдек, фуқаро Ю.Ю. номига юборилган почта жўнатмасида ҳам таркибида “Кодеин фосфат” наркотик моддаси мавжуд бўлган 204 дона “Rokacet Plus” номли ва таркибида “Золпидем” психотроп моддаси мавжуд бўлган 129 дона “Zodorm” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Top