Жаҳон | 17:05 / 28.05.2019
18026
1 дақиқада ўқилади

Тоқаев фармон имзолади: Путин, Лукашенко ва Жээнбеков орден билан мукофотланди

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Россия, Беларусь ва Қирғизистон раҳбарларини орден билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Zakon.kz Оқўрдага асосан хабар бермоқда.

«Евросиё интеграцияси ғоясининг 25 йиллиги ва Евросиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 5 йиллиги муносабати билан, шунингдек, Қозоғистон Республикаси билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун қуйидагилар «Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев» ордени билан мукофотлансин:

Путин Владимир Владимирович - Россия Федерацияси президенти;
Лукашенко Александр Григорьевич - Беларусь Республикаси президенти;
Жээнбеков Сооронбай Шарипович - Қирғизистон Республикаси президенти», - дейилади Қозоғистон президентининг фармонида.

«Қозоғистон Республикаси Биринчи Президени - Элбоши Нурсултон Назарбоев» ордени Қозоғистон Республикаси давлат мукофоти ҳисобланади. Мукофот тизимида учинчи ўринни эгаллайди. Қозоғистон Республикасининг 2001 йил 3 майдаги қонуни билан Нурсултон Назарбоев шарафига таъсис этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид