Доимий равишда кечикадиганлар учун 15 та лайфхак
Ўзингизда ҳамма нарсани вақтида бажариш, айтилган жойга ўз вақтида келиш кўникмасини тарбиялаш учун соатингизни текширинг, рағбат топинг ва атрофдаги одамлар ҳақида ўйланг.
- Соатларингиз сони кўпроқ бўлсин
Смартфондаги соатнинг ўзига ишонишнинг ўзи иш бермайди. Кеч қолувчиларнинг муаммоси – вақтни нотўғри тушуниш. Шунинг учун ундаги маълумотни тез-тез алмаштириш лозим.
Ҳар бир хона деворига соат осинг, қўлингизга ҳам тақиб олинг. Муайян вақтда сигнал берадиган қурилмалар ҳам ўз вақтида етиб бориш учун яхши восита. Масалан, ишга соат тўққизда етиб бориш учун соат саккизда уйдан чиқишингиз керак. Соат саккиз бўлганида оёқ кийимни кийиб, уйдан чиқишингиз кераклигини тушунишингиз лозим.

- Соатни бир неча дақиқа олдинга созланг
Сурункали кечикадиганлар учун бу бефойда маслаҳат. Ахир соатингиз қанча орқада қолишини биласиз-ку, шунинг учун ҳам якуний натижага таъсир қилмайди. Айниқса одатда беш дақиқага эмас, 40 дақиқа кечикадиган бўлсангиз.
Ҳатто беш дақиқага ҳам кечикишни истамайдиган масъулиятли кишилар учун эса мазкур лайфхак яхши иш беради.
- Кундалик ишлар қанча вақт олишини қайд этинг
Вақтни тўғри баҳолай олмаслик кечикадиганларга хос. Беш дақиқада душ қабул қилиш, тишларни ювиш ва сочни тарашга улгуриш мумкиндек туюлади. Аслида душда ўн дақиқа вақт кетказасиз. Натижада вақт елдек ўтади, вазият эса назоратдан чиқиб кетади.
Кундалик ишлар қанча вақт олишини аниқ билишингиз керак. Бу эса қанча вақт олдин отланишни ҳисоблашда ёрдам беради.
- Кутилмаган ҳолатлар учун вақт қолдиринг
Ҳаёт идеал эмас. Светофор қизил бўлади, пайпоқ ва боғичлар узилади, калитлар йўқолади ва ҳатто ишончли метро поезди ҳам тунелда қолиб кетади. Кутилмаган вазиятларни бирор ерга отланиш вақтида албатта ҳисобга олинг.
- Олдинроқ келишни режалаштиринг
Аниқлик – қиролларга хос хусусият, бироқ биз Буюк Британияда эмасмиз. Аниқ соат ва дақиқаларда келишга ҳаракат қилиш шарт эмас. Аниқ вақтга эмас, белгиланган вақтдан 15 дақиқа олдин келишга ҳаракат қилинг. Ана ўшанда кечикмаслик эҳтимоли ортади.
- Чалғиманг
Бирламчи тайёргарлик режасига кирмайдиган барча ишларни кейинга қолдиринг. Айниқса бу ижтимоий тармоқлар лентасига тегишли. У ерда ўтказиб юбориш мумкин бўлган ҳеч нарса юз бермаслиги аниқ. Бироқ вақтни еб битириши тайин.

- Рағбат топинг
Яхшиси, ижобий жиҳатларни топган маъқул. Бироқ ўта харажатли вариантларни изламанг. Ҳар сафар ўз вақтида келганингиз учун қимматбаҳо нарса олиш ёқимли, бироқ жуда серхаражат. Чунки ўз вақтида келиш одатини бутун умрга сақлаш лозим.
Умуман олганда, салбий рағбат ҳам иш беради. Айниқса, ташқаридан таъсир кўрсатилганида.
- Кун режимини тартибга солинг
Яхши шакллантирилган иш куни икки ижобий жиҳатга эга:
Режимга риоя қиласиз, ўз вақтида уйғонасиз ва ухлайсиз.
Ишларни ҳар куни битта вақтда бажариб, унинг қандай кечишини яхши ҳис этасиз.
- Олдинроқ отланинг
Катталар ҳаётида ҳам ёрдам берадиган оддий мактаб қоидаси: портфелни кечки пайт ҳозирлаш. Бу айниқса кийим танлашга тегишли. Айримлар бунга қарши фикр ҳам айтишади: «Балки олдиндан тайёрланган кийимни кийишга менда кайфият бўлмас». Бироқ эрталаб кайфиятингиздан қатъи назар кийимларингиз дазмолланган ва тайёр ҳолда эканига хурсанд бўлишингиз аниқ.
- Эзгуликни кейинга қолдиринг
Ишга, ўқишга ҳозирлик кўриш вақти уйдаги яқинларнинг илтимосларини бажаришга тўғри келадиган фурсат эмас. Албатта, улар ўзлари ҳақида қайғура оладилар.
- Ўзингизни кутаётган инсон ўрнига қўйиб кўринг
Одатда кечикаётган кишининг эътибори фақат ўзида бўлади: у ҳақида нима деб ўйлашади, ушланиб қолиш унга қандай ноқулайликлар келтиради ва ҳоказо. Вазиятга бошқа тарафдан назар солиш даволаш хусусиятига эга. Нима учун ўзга инсон сизни кутиб қолиши керак? Тизимли равишда кеч қолиш барига чек қўйиши мумкин. Бу эса адолатли якун бўлади.
- Масъулиятни ўзгаларга юкламанг
Кечикиш учун сизда миллионта ўзини оқлаш вариантлари бор. Тирбандликлар, йиртилган оёқ кийим, бемаҳал қўнғироқ, ўчиб қолган будильник айбдор – айбдор одамлар ва нарсалар кўп, бироқ ўзингизни беайб санайсиз. Бунга чек қўйиш вақти етди. Ҳар кунги кечикишларнинг асосий сабаби кўзгудан сизга боқмоқда. Кечикдингизми – айбингизни ва бўлиб ўтган вазият масъулияти зиммангизда эканини тан олинг.

- Кунни тўғри режалаштиринг
Ўта тиғиз жадвал кечикишларга сабаб бўлади. Вазифаларни режалаштиришга реал ёндашинг ва уларни имкони борича бир ерда тўпланадиган қилиб гуруҳлаштиришга ҳаракат қилинг.
Боришингиз керак бўлган маршрутни ўрганинг, барча жиҳатларни ҳисобга олинг. Агар ҳар куни муайян чорраҳада тирбандлик кузатилса, айнан бугун у ердан сониялар ичида ўтишингиз эҳтимоли жуда оз.
- Атрофни ўзгартиринг
Атрофдагилар кеч қолса, ўз вақтида келишнинг нима кераги бор: барибир кутишга тўғри келади. Бу акс таъсир қилиши ҳам мумкин: агар атрофдагилар учун вақтида келиш аҳамиятли бўлса, унга мослашишга тўғри келади.
- Ўзингиздан бошланг
Эҳтимол, ўз вақтида келишни истамассиз. У ҳолда вазиятни эмас, ўзингизни ўзгартириш керак. Сизга қанот берадиган дўстлар билан учрашинг. Иш жадвали қатъий бўлмаган иш топинг. Қаерга ўз вақтида етиб келмаслигингизни тушунинг ва айнан шу бандларга ўзгартириш киритишдан бошланг.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сунъий интеллект ўзбек тилида шевада гапиришни бошлади
Жамият | 20:05
-
Японияда болаларга ғалати исмлар қўйиш тақиқланди
Жаҳон | 19:59
-
Ўзбекистонда сунъий интеллект статистика тўплаш учун одамларга телефон қилади
Иқтисодиёт | 19:53
-
Трампнинг Путинга нисбатан риторикаси ўзгарди. Охирги суҳбатдан кейин
Жаҳон | 19:30
Мавзуга оид

22:13 / 03.04.2024
NASA Ойда ягона вақт стандартини яратади

14:25 / 02.04.2024
Иқлим ўзгариши вақт ўлчовини ўзгартириши мумкин - тадқиқот

09:00 / 01.03.2024
Қозоғистон расман ягона вақт минтақасига ўтди

17:59 / 30.12.2023