Ўзбекистон | 08:32 / 29.05.2019
8651
2 дақиқада ўқилади

Марказий сайлов комиссияси депутатлар сайловига тайёргарликни бошлади

Фото: МСК матбуот хизмати

2019 йилнинг 27 май куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни комиссия раиси М.Абдусаломов олиб борди, деб хабар бермоқда МСК матбуот хизмати.

Мажлис кун тартибидан ўрин олган асосий масала – 2019 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Мажлисда кун тартибига қўйилган яна бир муҳим масала – “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома кўриб чиқилиб, тасдиқланди.

Бундан ташқари, МСКнинг аъзоси Олимжон Тоштемирович Абдуназаровнинг бевақт вафот этганлиги сабабли унинг ваколатини тўхтатилиши масаласини кўриб чиқиш учун ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатига киритилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид