Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рауль «Реал»нинг захира жамоаси «Кастилья»га бош мураббий бўлди
Фото: Marca
«Реал» собиқ ҳужумчиси Рауль клубнинг захира жамоаси – «Кастилья» бош мураббийи қилиб тайинланди. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
«Кастилья» ушбу мавсумни Б Сегундасида – Испания учинчи лигасида ўтказди ва тўртинчи ўринни олиб, Сегунда йўлланмаси учун плей-офф босқичида қатнашадиган бўлди.
Маълум қилинишича, «Реал» ўринбосарлари Сегундага чиқа олиши ёки чиқа олмаслигидан қатъи назар жамоани Рауль Гонсалес бошқаради. Клуб раҳбарияти уни кейинчалик асосий жамоага ҳам бош мураббий этиб тайинлаши мумкин. Аввалроқ Зинедин Зидан ва Сантьяго Солари билан ҳам шундай бўлган.
41 ёшли Рауль ҳозирга қадар «Реал»нинг ёшлар жамоасини шуғуллантириб келаётганди.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
21:31 / 23.02.2026
«Да Луш»даги можаро: Винисиусни «маймун» деб камситишди
23:19 / 11.02.2026
«Реал» УЕФА билан Суперлига бўйича «футбол манфаати учун» келишувга эришди
23:50 / 14.01.2026