Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эрон сабабли Европага санкциялар билан таҳдид қилди
Фото: REUTERS
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Европа Эрон билан Вашингтон киритган чекловларни четлаб ўтиб савдо қилишга имкон берувчи механизмни ишга туширса, унга санкциялар киритиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда АҚШ молия вазири ўринбосари Сигал Манделкернинг “огоҳлантирувчи” мактубига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ Франция, Германия ва Буюк Британия Эрон билан INSTEX (Instrument in Support of Trade Exchanges) деб номланган махсус ҳисоб-китоб қилиш механизмини яратишга келишиб олганди. INSTEX Эрон билан доллардан бошқа валюталарда савдо қилиш учун яратилган.
Манделкер мактубида INSTEX ишга туширилса, унинг яратилишига алоқадор барча АҚШ молия тизимидан истисно қилиниши айтилган. Bloomberg’нинг аноним манбасининг таъкидлашича, Манделкер мактуби Европа давлатларига огоҳлантириш ҳисобланади. АҚШ молия вазирлигида ушбу ахборотга изоҳ бериш илтимосига АҚШ “Эрон билан савдо операцияларини амалга оширувчи ташкилотларга қарши чекловлар жорий қилиши мумкинлиги” айтилган.
Мавзуга оид
14:24
Трамп АҚШда иқлимни ҳимояси бўйича асосий меъёрлардан бирини бекор қилди
09:33
Украина НАТО диққат марказида: 35 млрд ёрдам ва ҳаво ҳужумидан мудофаа инқирози
09:22
Трамп маъмурияти: Миннесотадаги рейдлар якунланди
23:24 / 12.02.2026